Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Хорижий авиаташувчилар томонидан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бажариш бўйича янги йўриқнома тасдиқланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.02.2020 5670 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг 2020 йил 5 февралдаги  буйруғи билан Ўзбекистон Республикасига хорижий авиаташувчилар томонидан мунтазам парвозларни бажариш бўйича янги йўриқнома тасдиқланди.

Мазкур Йўриқнома Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенция ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»  ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни амалга ошириш учун хорижий авиаташувчилар томонидан рухсатномалар олиш тартиб-тамоилларини, шунингдек, парвоз жадвалларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур Йўриқномага мувофиқ парвозлар жадвалларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади. Шунингдек, уларни кўриб чиқишда «Ўзавиация» агентлиги, «Ўзаэронавигация» Маркази ДУК ва «Uzbekistan Airports» АЖ иштирок этадилар.