Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ХОРИЖИЙ РУХСАТНОМА БЛАНКАЛАРИНИНГ БЕРИЛИШИ БЎЙИЧА ЎЗГАРИШЛАР

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.02.2025 674 Yangiliklar

Миллий ташувчилар билдирган таклифларини инобатга олиб, корхоналарга янада кенгроқ имкониятлар, қулайликлар яратиш мақсадида айрим давлатларнинг хорижий рухсатнома бланкаларини беришда қуйидаги тартиб ўрнатилди.

 

Россия рухсатномалари – халқаро товар-транспорт юк хати (CMR) асосида;

 

Озарбайжон икки томонлама рухсатномалари – экспорт декларацияси асосида;

 

Польша икки томонлама/транзит рухсатномалари – йўналиш бўйича рухсатнома бланкалари мавжуд бўлганда экспорт декларацияси, у ердан қайтиш бўйича халқаро товар-транспорт юк хати (CMR) асосида аризага бириктирган ҳолда;

 

Польша универсал рухсатномалари – йўналиш бўйича рухсатнома бланкалари мавжуд бўлганда, халқаро товар-транспорт юк хати (CMR) асосида берилади;

 

Россия, Озарбайжон, Хитой, Польша, Литва, Эстония, Венгрия, Словакия, Италия, Германия давлатлари рухсатномаларидан ташқари барча давлат рухсатномалари асл нусхасини вазирликка  топшириш амалиётидан воз кечилди ва уларнинг электрон нусхасини “Е-авто рухсатнома” ААТга юклаган ҳолда фойдаланилганлиги бўйича тизимдан чиқарилади.