Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни катта тантана қилинмоқда.
14-январь Миллий армиямизда хизмат қилаётган ҳарбийларнигина эмас, балки юрт тинчлиги ва осойишталигига масъул бўлган ҳар бир ватандошимиз учун фахрланиб нишонланадиган байрамдир.
Шу муносабат билан Транспорт вазирлигида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ташкил этилган тадбирда вазирлик марказий аппарати ходимлари иштирок этди.
Тадбирни сафарбарликка тайёргарлик бўлими бошлиғи истеъфодаги полковник Шуҳрат Дадаханов очиб берди. Тадбирда таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори ошиб, армия ва халқ бирлиги янгича мазмунга эга бўлмоқда.
Бу эса ёшларимиз қалбида армия билан фахрланиш туйғуси, Ватан ҳимоясидек олийжаноб касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Зеро, ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланиб, жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлади.
Шунингдек, тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги подполковниги Шерзод Аҳмедов ҳамда капитан Фарҳод Норпўлатовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.