Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Янги таҳрирдаги Конституция тарғиботи

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.09.2023 2855 Yangiliklar

Бугун Транспорт вазирлигида янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчиларига етказиш мақсадида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

 

Давлатимиз раҳбарининг "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарида вазирлик ҳудудий бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари онлайн ва офлайн шаклда иштирок этишди.

 

Семинардан кўзланган мақсад тизимда фаолият олиб бораётган  ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб беришдан иборат бўлиб, барчага бирдек дахлдор меъёрларни жамлаган ҳуқуқий ҳужжатни кўриб чиқиш кун тартибининг асосий мавзуси бўлди.

 

Зеро, бошқарувда конституциявий нормаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш, уларни давлат хизматчисининг ҳар кунлик фаолиятига татбиқ этиш, пировардида "инсон қадри" тамойили асосида халққа хизмат кўрсатишнинг сифат даражасини оширишга хизмат қилади.

 

Тадбирда Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари 2023 йил 1 майдан кучга кирган Бош Қомусимизга киритилган энг муҳим ўзгартишлар юзасидан батафсил маълумот берди.

 

Хусусан, янги таҳрирдаги Конституцияда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланиб, инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этишга қаратилган нормаларнинг белгиланганлиги, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши тўғрисида тушунчалар берди.