Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Янги йўналишли такси хизмати йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.12.2019 6764 Yangiliklar

Аҳолидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ҳамда Тошкент шаҳар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг 2019 йил 16 декабрдаги 100-сонли буйруғига асосан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек қўрғонидан Буюк ипак йўли метросига ҳаракатланувчи янги 45М-сонли "Мирзо Улуғбек қўрғони - Буюк ипак йўли метроси" йўналишли такси йўналиши ташкил этилди.

45М-сонли йўналишли такси йўналиши 8 та жадвал асосида 11-12 дақиқалик интервал билан "OQ YO'L AVTO TRANS" МЧЖга тендергача вақтинчалик бириктирилди. Йўналиш 2019 йилнинг 17 декабр санасидан "Мирзо Улуғбек қўрғони - Буюк ипак йўли метроси" оралиғида ҳаракатлана бошлайди.