Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ЕТТБ билан ҳамкорликдаги истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.10.2024 1125 Yangiliklar

 

Транспорт вазири Илҳом Махкамов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг банк ишлари бўйича витце-президенти Маттео Патроне билан учрашди.

 

Учрашувда 2024 – 2025 йилларга мўлжалланган истиқболли лойиҳалар, жумладан, Самарқанд, Наманган ва Нукус шаҳарларига электробуслар харид қилиш, шунингдек, Самарқандда трамвай қатновини ривожлантириш лойиҳалари муҳокама қилинди.

 

М.Патроне ЕТТБнинг умумий портфелида транспорт лойиҳаларининг улуши салмоқли эканлигини алоҳида қайд этди ва темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

 

Шунингдек, томонлар Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилган ишлар аҳамиятини алоҳида қайд этиб, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини якунлашни тезлаштиришга келишиб олдилар.