Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ЕТТБ билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама этилди 

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.11.2024 991 Yangiliklar

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров ҳамда ЕТТБнинг Барқарор инфратузилма гуруҳи Евросиё инфратузилмаси директори Екатерина Мирошник бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

 

Учрашувда Самарқанд вилоятига янги электробус харид қилиш лойиҳасининг биринчи босқичи амалга оширилгани ва иккинчи босқичда яна 250 дона электробус олиб келиниши режалаштирилгани таъкидлаб ўтилди.

 

Шунингдек, томонлар мазкур лойиҳани Наманган ва Нукус шаҳарларида ҳам амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.

 

Учрашув давомида томонлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама этишди. Бугунги кунда лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди ҳамда ЕТТБнинг мазкур лойиҳани молиялаштириш имкониятлари юзасида фикр алмашилди.

 

Учрашувда муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида томонлар келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.