Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ЕТТБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.01.2025 333 Yangiliklar

Жорий йил 27 январь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ва раҳбари Анди Аранитаси билан учрашди.

 

Учрашувда мамлакатимиз транспорт инфратузилмаси ривожлантириш йўналишида ЕТТБ иштирокидаги жорий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

 

Жумладан, “яшил” жамоат транспорти улушини ошириш бўйича Самарқанд шаҳрига электробуслар харид қилишининг I ва II фазалари, Наманган ва Нукус шаҳарлари учун электробуслар харид қилиниши, "Урганч шаҳри – Хонқа шаҳри – Ҳазорасп шаҳри – Тошсоқа – Амударё – А380 автомобиль йўли"нинг 4Р156 0 – 84 км (84 км) қисмини реконструкция қилиш ҳамда  "Ўзбекистон темир йўллари" АЖни рақамлаштириш йўналишидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

 

Учрашув якунида томонлар ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги ишларни жадаллаштиришга келишиб олди.