Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Европа билан ҳамкорликда Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш имкониятлари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.11.2024 722 Yangiliklar

Бугун, 6-ноябрь куни Тошкентда EUROUZ Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси томонидан ташкил этилган 2024-йилги Европа иқтисодий кунлари доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Транскаспий йўлаги (Ўрта йўлак) салоҳиятини ривожлантиришга бағишланган ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

Тадбирда транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров сўзга чиқиб, Транспорт вазирлиги томонидан мазкур йўлакни ривожлантириш ва салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталиб ўтди. М.Омаров ўз нутқида транспорт инфратузилмасини кенгайтириш ва транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш минтақа мамлакатларининг иқтисодий ўсишида ҳал қилувчи роль ўйнаши таъкидлади.

 

Шу нуқтаи назардан, Транскаспий транспорт йўлагининг барқарорлигини ошириш ва уни Европа ва Осиёни боғлайдиган мультимодал маршрутга айлантириш икки минтақа ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт йўлакларининг хавфсизлиги ва барқарорлигини оширишга ёрдам беради.

 

Шунингдек, вазир биринчи ўринбосари М.Омаров Европа бизнес уюшмаси вакиллари билан ҳам икки томонлама музокаралар олиб борди. Музокараларда Ўзбекистонда транспорт инфратузилмасини яхшилаш борасида ўзаро ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.