Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Йўл активларини бошқариш бўйича семинар-тренинг

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.09.2024 1014 Yangiliklar

Транспорт вазирлиги, CAREC институти ҳамда Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Йўл активларини бошқариш” бўйича семинар-тренинг ўтказмоқда.

 

Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад Транспорт вазирлиги ва тизим ташкилотлари мутахассисларини “Йўл активларини бошқариш” бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда хорижий тажрибани ўрганишдан иборат.

 

CAREC институти профессор ва олимлари томонидан семинар иштирокчиларига Йўл активларини бошқаришнинг ҳозирги амалиёти, ривожлантириш йўналишлари, активларни бошқариш ахборот тизимлари ҳамда активларни такомиллаштириш режасини ишлаб чиқиш бўйича маълумотлар берилмоқда.