Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Йўл ҳаракати хавфсизлиги – долзарб масала

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.12.2019 11175 Yangiliklar

Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини назорат қилиш инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда йўл- транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудидан ўтган халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларда ва маҳаллий йўналишда қатновчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари билан тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. 

Ушбу тадбирларда асосий эътибор йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг техник созлиги, узоқ масофага кетаётган ҳайдовчилар чарчаган вақтларида транспорт воситасини бошқариш учун ёрдамчи ҳайдовчиларнинг мавжудлиги, ҳужжатларнинг тўлиқлиги текширилмоқда. Шунингдек, сафар давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда йўловчиларни ўз манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш бўйича тушунчалар берилмоқда.

Шу билан бир қаторда, тегишли ҳужжатларсиз, техник носоз авторанспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилмоқда.