Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Йўл қурилиши соҳасида ЕТТБ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.01.2025 134 Yangiliklar

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) делегацияси вакиллари билан учрашди.

 

Ушрашувда ЕТТБ иштирокидаги “Д 213 “Урганч—Хонқа—Ҳазорасп—Амударё дарёси—А380” автомобиль йўлининг 0—84-км қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борилди.

 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 ноябрдаги ПҚ-390-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида ЕТТБ билан 2024 йил 2 майда 238 млн долларлик қарз битими имзоланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 294,1 млн долларини ташкил қилади, шундан ЕТТБ қарз маблағлари–238 млн доллар, Ўзбекистон Республикасининг улуши – 56,1 млн доллар қилиб белгиланган.

 

Лойиҳа доирасида 84 км узунликда 4 тасмали (ҳозирда 2 тасмали) цемент-бетон қопламали автомобиль йўли қурилади, қиймати 15,8 млн долларлик 43 та кўприк (1000 пм), 27 млн долларлик 2 дона йўл ўтказгичлари (1000 пм), 1,7 млн долларлик 3 та ерусти пиёдалар ўтиш йўллари ҳамда 70 км пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади.

 

Учрашувда шунингдек, “Тошкент-Самарқанд” пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳасининг жорий ҳолати юзасидан ҳам музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда ҳар икки лойиҳани жадаллаштириш бўйича томонлар ўз таклифларини беришди.