Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.04.2022 3815 Yangiliklar

 

Ёшлар – бу мамлакат келажаги эканлиги ва бутун жамиятнинг истиқболдаги ривожланиши улар фаолиятининг бошланғич шароитларига боғлиқлиги билан белгиланади.

Ишлаб чиқариш ташкилотларида яратилган бошланғич шароитлардан хабардор қилиш, битирувчи ёшларни ишга жойлашишида кўмаклашиш, қолаверса, мамлакатимиз авиация соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини талабаларга етказиш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев бошчилигида мамлакатимиз авиация соҳасидаги ташкилот раҳбарларининг Тошкент давлат транспорт университети Авиация муҳандислиги талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан  мамлакатимиз авиация соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган “Ўзаэронавигация” маркази ДУК директори Дониёр Джумаев, “Uzbekistan Airports” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Жавлонбек Умархўжаев, “Uzbekistan Airways” қошидаги “Ўқув машғулот маркази” МЧЖ директори Станислав Гурфинкел, “Ўзавиация” агентлиги директор ўринбосари Олег Лим, “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖ сифат бўйича Бош менежери Фаррух Тагаймурадовлар авиация корхоналарида олиб борилаётган ишлар, ёшларга берилаётган алоҳида эътибор ва уларга яратиб берилган имкониятлар ҳақида сўзлаб беришди.

Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоб олишди.

Учрашув якунида университетида таҳсил олиш давомида ўқиш ва жамоат ишларида фаол иштирок этаётган талабаларни рағбатлантириш мақсадида соҳа ташкилотлари томонидан 88 нафар ёшларга эсдалик совғалари топширлди.