Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Юнусобод метросининг янги линиясини қуриш участкасида рўй берган авария ҳолати тўғрисида

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.12.2019 6803 Yangiliklar

Бугун, 18 декабрь куни кучли ёғимгарчилик оқибатида Юнусобод метроси янги линиясининг очиқ қуриш участкасида авария ҳолати (қисман қулаши) содир бўлди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А. Ж. Раматовнинг шахсий назорати остида ҳизмат текшируви ўтказилмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари"АЖ раиси Х. Н. Хасилов воқеа жойида. Вазият ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар ўрганилмоқда ва бошқа масалалар тезкорлик билан ҳал этилмоқда. 

Тергов натижалари тез орада жамоатчиликка тақдим этилади.