Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Юқори тезликдаги темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида техник регламент

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.05.2024 2220 Yangiliklar

Транспорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Юқори тезликдаги темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.


Ушбу регламент юқори тезликдаги темир йўл транспорти хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.
 

Юқори тезликдаги темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентда қуйидагилар белгиланган:
 

юқори тезликдаги темир йўл транспорти инфратузилма объектлари ва темир йўл ҳаракатдаги таркиби хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар;
 

- юқори тезликдаги темир йўл транспорти инфратузилма объектлари ва темир йўл ҳаракатдаги таркибининг мувофиқлигини баҳолаш;
 

- техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати.
 

Техник регламент лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни info@mintrans.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.