Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Тошкент-Кам угдеродли транспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш (TAILEV)” лойиҳасининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.12.2022 3381 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси ҳамкорлигида “Тошкент – Кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш” лойиҳаси Мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Мувофиқлаштирувчи кенгаш лойиҳанинг барча манфаатдор томонлари, хусусан, Транспорт вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, вазирлик ва идоралар ва бошқа ташкилот вакилларидан иборат таркибда тузилган бўлиб, лойиҳа устидан умумий раҳбарликни таъминлайди, лойиҳа доирасидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда лойиҳани амалга оширилишини таҳлил қилиб боради.  

 

Йиғилиш давомида Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида жорий этилиши режалаштирилаётган “Яшил шаҳар транспорт йўлаги” лойиҳаси, мазкур йўлакда қатновчи электробуслар ва уларни қувватлаш станциялари турлари ҳамда лойиҳани амалга ошириш давомида юзага келаётган бошқа масалалар муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, йиғилишда 2022 йилда Лойиҳа доирасида бажарилган ишлар 2023 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган режалар ҳамда тадбирларни молиялаштириш учун 2023 йилга мўлжалланган лойиҳа бюджети кўриб чиқилди.