Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.11.2022 3013 Yangiliklar

 

Бугун, 15 ноябрь куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё инфраструктураси бўйича минтақавий директори Чарльз Кормье бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашди.

 

Учрашув давомида томонлар Жаҳон банки кўмагида мамлакатимиз транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Хусусан, Жаҳон банки иштирокида темир йўл ва ҳаво транспорти соҳасини ислоҳ қилиш, шунингдек, транспорт ва йўл инфратузилмаси соҳасида ДХШ асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.