Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жакарта – Бухоро – Жакарта йўналишида авиақатновларни ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.10.2022 3220 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airports» АЖ, Бухоро халқаро аэропорти, Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси раҳбарияти ва мамлакатимиз сайёҳлик компаниялари вакиллари Индонезиянинг «Garuda Group» авиакомпанияси президенти ва бош директори Ирфан Сетиапутра билан учрашди.    

 

Учрашувда фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари ва истиқболлари муҳокама этилди. Хорижий авиакомпания вакилларига сўнгги йилларда мамлакатимиз фуқаро авиацияси соҳасида амалга оширилаётган  ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

 

Учрашув давомида Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари томонидан Жакарта – Бухоро – Жакарта йўналишида мунтазам авиақатновни ташкил этиш таклиф этилди.

 

«Garuda Group» компанияси раҳбарияти мазкур таклифнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш мақсадида биринчи навбатда бозор ва мавжуд талабни ўрганиш учун чартер қатновларини ташкил этишни кўриб чиқишни маълум қилди.