Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жиззахда транспорт соҳасидаги муаммолар “маҳаллабай” тизимида ўрганилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.01.2021 5357 Yangiliklar

 

Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида аҳоли пунктларининг жамоат транспорти қатнови билан қамраб олинганлиги ҳолатини ўрганиш мақсадида Ғаллаорол туманига ташриф буюрди.

Туманнинг энг олис “Жийдали” МФЙ туман марказидан 70 км. узоқда жойлашган бўлиб бу ерда ҳам айнан траснпорт соҳасида қатор муаммолар мавжуд эканлиги ўрганишлар давомида ойдинлашди. Аҳолига қулайлик яратиш, йўловчилар узоғини яқин қилиш мақсадида мазкур ҳудудда 2 та йўналиш очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятнинг Зарбдор тумани “Адробод” ва “Оқар” МФЙ раислари ва аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувларда ҳам транспорт қатнови билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.  

Шунингдек, Зомин туманининг “Тараққиёт” ва “Боғишамол” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган шоҳбекат ва янги бекатнинг қурилиш жараёнлари билан танишилди.  

Шунингдек, Транспорт вазири ўринбосари Р. Усмонов бошчилигида Жиззах шаҳар ҳокими, вилоят ЙПХ ва транспорт бошқармаси раҳбарлари иштирокида транспорт хизматларини кўрсатувчи корхоналар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда корхоналар фаолиятида дуч келаётган муаммолар ҳамда уларнинг ечими юзасидан таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.