Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 10 сентябр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши 44-сонли баёнининг 29-бандида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлар ва йирик корхоналар раҳбарларига жорий йил октябр ойидан бошлаб Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактабларда ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Шу муносабат билан, топшириқ ижросини ўз вақтида ва самарали бажариш ҳамда учрашувларни юқори даражада ташкил этиш мақсадида, Трансорт вазирлиги раҳбарияти ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактабларда таҳсил олувчи ёшлари билан мунтазам учрашувларни йўлга қўйиш бўйича ишлаб чиқилган график-режага асосан, 2021 йил 16 декабр куни ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва истаклари, интилишлари билан яқиндан танишиш ҳамда соҳадаги ислохотлар билан ёшларни яқиндан таништириш мақсадида, Транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев ҳамда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Мазкур тадбирда 40 нафар иқтидорли ўқувчиларга транспорт соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро транспорт ва логистикани ривожлантришнинг долзарблиги, аҳамияти ҳамда унда юртимизни тутган ўрни, вазирлик томонидан иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволлари, дуч келаётган муаммоларга ечимлар бўйича маълумотга эга бўлдилар.
Тадбир якунида қизиқарли таклифлар берган ҳамда фаол бўлган ўқувчилар Транспорт вазирлиги номидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.