Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Aвиация ҳодисалари ва инсидентлари бўйича хизмат текшируви ҳисоботлари

1. 2022-йил 21-мартда Сеул-Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ-512 рейси бажарилаётган "Uzbekistan Airways" AЖнинг Боинг-787 УК78701 ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳодисаси бўйича хизмат текшируви "Uzbekistan Airways" AЖ Бошқаруви Раиси буйруғи билан тузилган комиссия томонидан ўтказилди.

 

Текширув натижаларига кўра Боинг-787 УК78701 ҳаво кемаси Сеул аеропортидан учиб чиқиб яна Сеул аеропортига қайтадан қўниши ҳаво кемасининг олди ойнаси дарз кетиши сабаб бўлган.

 

Текширув натижаси бўйича ҳисоботнинг тўлиқ матни рус тилида берилган.

 

 

2. 2022-йил 26-февралда Жидда-Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ-3332 чартер рейси бажарилаётган “Узбекистан Aирwайс” AЖнинг Боинг-767 УК 67003 ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация инсиденти текшируви Транспорт вазирининг буйруғи билан тузилган комиссия томонидан ўтказилди.

 

Текширув натижаларига кўра авиация инсиденти Боинг-767 УК 67003 ҳаво кемаси Тошкент аеропортига қўниш учун пасайиш жараёнида қуш билан тўқнашишганлиги сабабли содир бўлди ва ҳаво кемасида радиолокатор қопламасининг шикастланиши ва алмаштирилиши олиб келди.

 

Текширув натижаси бўйича ҳисоботнинг тўлиқ матни рус тилида берилган.

 

3. 2022-йил 1-январда Барселона-Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ-3548 чартер рейси бажарилаётган “Узбекистан Aирwайс” AЖнинг Боинг-767 УК 67002 ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация инсиденти текшируви Транспорт вазири ўринбосари буйруғи билан тузилган комиссия томонидан ўтказилди.

 

Текширув натижаларига кўра авиация инсиденти Боинг-767 УК 67002 ҳаво кемаси Барселона аеропортида учиш вақтида қуш билан тўқнашишганлиги сабабли содир бўлди ва ўнг (2) двигателининг икки парраги шикацланишига олиб келди.

 

Текширув натижаси бўйича ҳисоботнинг тўлиқ матни рус тилида берилган.