Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Аэропорт хизматлари бозорини ривожлантиришда Малайзия тажрибасидан фойдаланилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.10.2022 6238 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда «Uzbekistan Airports» АЖ масъуллари  «Malaysia Airports Holdings Berhad» компанияси вакиллари билан музокара ўтказди.

 

Музокарада томонлар Ўзбекистонда аэропорт хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, ушбу йўналишда илғор Малайзия тажрибасини республикада жорий этиш  масалаларини муҳокама этишди. 

 

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Жавлон Умарходжаев мамлакат аэропортларини ривожлантириш стратегияси ҳамда ДХШ асосида Бухоро халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқарув жараёнига хусусий шерикни жалб этиш механизими тўғрсида тақдимот ўтказди.

 

Шунингдек, мамлакатимизда фуқаро авиацияси соҳаси корхоналарини жаҳон авиаташувлари бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш учун ушбу соҳадаги трансформация жараёнларини жадаллаштириш,  шунингдек, авиация хизматларини диверсификация қилиш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифати ва нархи бўйича аҳолига мақбул шароитларни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

 

Куала-Лумпур халқаро аэропорти бош директори Шаҳруннизам Абдул Жамил мамлакатимизда юқорида қайд этилган йўналишларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолар экан, «Malaysia Airports Holdings Berhad» компанияси ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. 

 

Учрашув якунлари бўйича Малайзия компаниясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш ҳамда ДХШ тамойилларига мувофиқ модернизация ва бошқариш учун таклиф этилаётган аэропортларнинг мавжуд инфратузилмаси билан танишиш бўйича қўшимча музокаралар ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.