Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автомобиль транспортида халқаро ташувлар барқарорлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.02.2022 6746 Yangiliklar

 

Коронавирус пандемияси туфайли ўрнатилган чеклов чоралари жараёнида Туркманистон Республикаси билан автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари барқарорлигини ҳамда юкларни етказиб бериш занжири узлуксизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида бўлди.

Пандемия бошлангандан буён Туркманистон Республикасига кириб-чиқиш чекланганлиги туфайли ушбу мамлакат орқали ташиладиган юк ортилган тиркамалар контактсиз алмашиш йўли орқали Ўзбекистон Республикаси чегарасида миллий ташувчилар томонидан ташилмоқда. Вазир ўринбосари дастлаб Олот чегара божхона постида бўлиб у ердаги вазиятни ўрганди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари масъуллари билан учрашиб, чегара постига киришда юк транспорт воситаларилари тирбандлиги вужудга келишининг олдини олиш мақсадида икки давлат чегараси ўртасидаги нейтрал ҳудудда юк автотранспортларини жойлаштириш учун тўхташ жойи ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.

Сафар давомида Туркманистон Республикаси масъуллари билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда тиркамаларни Ўзбекистондан олиб кетиш имкониятларини ошириш, кунлик олиб чиқиб кетиладиган тикарамалар сонини кўпайтириш, ташувларни ўзаро шартнома асосида олиб бориш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмасига аъзо бўлган корхона раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда Транспорт вазирлиги, вилоят транспорт бошқармаси ҳамда уюшма масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчи корхоналар иш фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар муҳокам этилди. Учрашувда кўтарилган масалаларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.