Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини тартибли ташкил этиш бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.02.2025 616 Yangiliklar

Йўловчи ташишга қўйилган талаблар ижроси ҳамда соҳада қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида қўшма рейд тадбирлари олиб борилди.

 

Унда Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан аҳолига пуллик транспорт хизматини кўрсатувчи транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатлари кўздан кечирилди.

 

Қўшма рейд давомида тегишли лицензияга эга бўлмасдан йўловчиларга пуллик транспорт хизмати кўрсатиш ҳолатлари аниқланиб, уларга белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.