Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

«Boeing» компанияси билан ҳамкорлик масаллари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.03.2020 10111 Yangiliklar

Бугун транспорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев «Boeing» компанияси вице-президенти  Грегори Лекстон билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Грегори Лекстон жаноблари Ўзбекистон минтақадаги мамлакатлар орасида авиапаркида Boeing 787 Dreamliner самолётлари энг кўп давлат эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев «Boeing» компанияси билан ўзаро ишончли ва самарали ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, бу йўналишда биргаликда ишлаш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлади.