Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фарғонадан Самарқандга Тожикистон орқали автобус қатновини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.08.2022 2917 Yangiliklar

 

Бугун эрта тонгда Фарғона автошоҳ бекатидан “Uzautotrans service” коронасига тегишли Yutong русумли автобус Фарғона – Самарқанд йўналишида илк техник қатновни амалга ошириш учун йўлга чиқди.

 

Транспорт вазирлиги Фарғона вилояти транспорт бошқармаси мутасаддилари ҳамда бир гуруҳ вилоят фаоллари ва нуронийлар ушбу қатновнинг илк йўловчилари сифатида манзилга етказилади.

 

Фарғона – Самарқанд йўналишида илк техник қатнов Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳри орқали транзит амалга оширилмоқда.

 

Фарғона – Самарқанд автобус йўналиши масофаси 618 км бўлиб, мазкур масофани босиб ўтиш учун 12 соат 50 дақиқа сарфланади.