Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.01.2023 4376 Yangiliklar

 

Шу кунларда қўшни Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясида кузатилаётган кучли совуқ туфайли йўлларда музламалар ҳосил бўлиб, автотранспорт воситаларида техник носозликлар келиб чиқиши натижасида йўловчилар қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.  

 

Хусусан, жорий йилнинг 12 январь куни Қозоғистондаги «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 819-километрида «Краснодар-Сариоғоч» халқаро йўналишида ҳаракатланган, ичида Ўзбекистоннинг 31 нафар фуқароси бўлган автобус тўхтаб қолди.

 

Автотранспорт воситаси йўлда қолиб кетишига кучли совуқ туфайли дизел ёнилғиси музлаб қолгани сабаб бўлган. Қозоғистон Республикаси Ақтўбе области Хромтау райони қутқарувчилари йўловчиларни Хромтау шаҳридаги "Шерхон" кемпингига жойлаштиришган. Жабрланганлар йўқ, йўловчиларнинг иссиқлик таъминоти назоратга олинган.

 

Ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, йўловчи ташувлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди.