Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Хорижий авиакомпаниялар йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчининг мажбуриятларига қатъий риоя этиши лозим

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.08.2021 5916 Yangiliklar

 

Украинанинг “Bees Airline” авиакомпанияси жорий йилнинг 9 август кунидан эътиборан Киев-Самарқанд-Киев йўналишидаги рейсларга чипталар сотуви бошланганлиги тўғрисида авиакомпания веб сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилди.

Хабарда авиакомпания Киев-Самарқанд-Киев йўналишидаги парвозларни 2021 йилнинг 30 август кунидан бошлаб, ҳафтада бир марта душанба кунлари амалга оширилиши тўғрисида маълум қилган. Авиакомпания томонидан тарқатилган хабарда мазкур йўналишдаги қатнов қай тартибда (мунтазам ёки чартер) амалга оширилишига ойдинлик киритлмаган.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Украинанинг “Bees Airline” авиакомпанияси томонидан Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни йўлга қўйиш юзасидан мурожаатлар бўлмаганлигини маълум қилади.

Қолаверса, авиакомпания томонидан Киев-Самарқанд-Киев йўналишида бир марталик чартер парвозларни бажаришни ташкил этиш юзасидан ҳам “Ўзавиация” агентлигига шу вақтга қадар ҳеч қандай сўров келиб тушмаган.

Хорижий мамлакатлар авиакомпаниялари Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик (чартер) рейсларни амалга ошириш учун ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг тегишли рухсатномасини олиши ва ана шундан сўнг авиачипталар сотувини бошлаши лозим.

Зеро, ваколатли органнинг чартер қатновини бажариш бўйича тегишли рухсатномаси мавжуд эмаслиги натижасида авиакомпаниялар томонидан эълон қилинган йўналишдаги парвознинг бекор қилиниши йўловчилар орасида ижтимоий кескинликнинг вужудга келишига олиб келади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хорижий авиакомпаниялардан йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчининг мажбуриятларига қатъий риоя этишини сўраб қолади. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Украина авиация маъмуриятлари ўртасида фақатгина “Тошкент – Киев” йўналишида парвозларни амалга ошириш юзасидан келишув мавжуд.