Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ICAO иккинчи глобал симпозиуми доирасида авиацияни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.06.2023 3403 Yangiliklar

 

Сеулда (Жанубий Корея) халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ICAO) амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича иккинчи глобал симпозиуми (GISS) ўз ишини давом эттирмоқда, унда ICAO Бош котиби, ICAOга аъзо давлатларнинг транспорт вазирлари, авиация раҳбарлари ва авиация тизими вакиллари иштирок этмоқда. Ушбу тадбирда транспорт вазири Илҳом Махкамов бошчилигидаги делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

 

Ушбу тадбир ICAO Жаҳон авиация форуми (IWAF), Авиация ҳамкорлиги бўйича глобал симпозиум (GACS) ва TRAINAIR PLUS глобал авиация тренингини ўзида бирлаштириб, унинг доирасида энг сўнгги инновациялар, операцион ечимлар ва авиация барқарорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар кўриб чиқилади.

 

Симпозиум доирасида Илҳом Махкамов ICAO бош котиби Хуан Карлос Саласар билан учрашув ўтказди ва Ўзбекистон ICAOнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати ва амалиётини қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаб ўтди. Вазир Ўзбекистоннинг углерод чиқиндиларини камайтиришдаги энг самарали ҳиссаси Jet A-1 ярим синтетик (50/50) авиация ёқилғиси (SSF) ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва фуқаро авиациясида чиқиндиларни 20 фоизга камайтиришдан иборатлигини таъкидлади. Махкамов келажакда Ўзбекистан GTL томонидан ишлаб чиқарилган тўлиқ синтетик авиация ёқилғисига ўтиш режалаштирилганлигини қўшимча қилди. Учрашув якунида жорий йилнинг 5−6 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ICAO ишчи гуруҳининг “Тил бўйича профессионал талабларни жорий этиш” (EUR/nat ICAO EASPG LPRI tf/42) 42-сессиясини ўтказиш режалаштирилганлигини маълум қилди.

 

Транспорт вазири Сингапур транспорт вазири Амий Хор билан ҳам учрашув ўтказди. Учрашув доирасида томонлар Ўзбекистон Республикаси аэропортларини ривожлантириш соҳасидаги "Changi Airports International Pte" компанияси билан ҳамкорлик ва "PSA International" компанияси билан Ўзбекистон ҳудудида замонавий контейнер терминалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар. Вазирлар Сингапур тажрибаси асосида Ўзбекистонда ер ости метро линияларини лойиҳалаш ва қуриш муҳимлигини таъкидладилар. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ўз ичига транспорт тизимини ақлли бошқариш маркази ва Сингапур тажрибасини жорий этишни ҳам олиши қайд этилди.

 

Форум доирасида Индонезия транспорт вазири Буди Каря Сумади, "Hyundai Motor Group", "Korea Airports" ва "Incheon" аэропортлари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.