Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

InnoTrans-2022: Истиқболли музокаралар ва хушхабарлар

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.09.2022 3356 Yangiliklar

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий делегацияси Берлин шаҳрида ўтаётган “InnoTrans-2022” халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун Германияга етиб борди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 19 сентябрь куни мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида, темир йўл тармоғига оид берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, хорижлик мутахассислар билан тажриба алмашиш, ишлаб чиқарувчилар билан яқин алоқалар ўрнатиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси в.б. Х.Н.Хасилов бошчилигидаги делегация Германиянинг Берлин шаҳрида ўз ишини бошлаган “InnoTrans-2022” Транспорт технологиялари халқаро савдо ярмаркасига ташриф буюрди.

 

Мазкур нуфузли тадбирда қатнашаётган делегация аъзолари, бугуннинг ўзида Франциянинг «Alstom», Германиянинг «Siemens», Испаниянинг “SAF”, Швейцариянинг «Stadler», Чехиянинг «Skoda», Жанубий Кореянинг «Hyundai» каби дунёнинг етакчи компаниялари билан янги электропоездлар ҳамда замонавий йўловчи вагонларни харид қилиш бўйича қизғин музокаралар олиб боришмоқда.

 

Учрашувлар натижасига кўра Республиканинг барча вилоятлари орқали тўлақонли темир йўл қатновларини таъминлаш учун 34 та электропоезд, 6 та дизел поезди ҳамда камида 100 та янги замонавий турдаги йўловчи вагонларни харид қилиш мўлжалланган.