Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жамоат транспортларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.03.2020 7436 Yangiliklar

Мамлакатимизга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастуридаги тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, чегара ҳудудларида фуқароларнинг кириб-чиқиши билан боғлиқ жараёнлар қатъий назоратга олинган бўлса, мамлакат ичкарисида эса вирус тарқалишининг олидини олиш бўйича турли дезинфекция ишлари янада кучайтирилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан "Тошшахартрансхизмат" АЖ тассаруфидаги автобусларда махсус санитария тадбирлари ўтказилмоқда.

Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, гигеник-санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида вилоятлардаги жамоат транспорти воситаларини ҳам дезинфекция қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Бу борада вилоят транспорт бошқармалари раҳбарияти, вилоят давлат санитария-эпидемиология маркази мутахассислари билан ҳамкорликда иш олиб боришяпти. Ҳудудларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бу бўйича зарур тушунтириш берилиб, ишлар самарали ташкил этилмоқда.

Эрта тонгдан йўналишга чиқаётган жамоат транспортлари   автобуслар, микроавтобуслар белгиланган тартибда дезинфекция қилинмоқда. Бу каби тадбирлардан мақсад, нафақат коронавируснинг аҳоли ўртасида тарқалиши, балки, бошқа юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймасликдир.