Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Карантин муддати тугаган 175 нафар ҳамюртларимиз ўз яшаш манзилларига етказиб қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.05.2020 6489 Yangiliklar
“Дўстлик” чегара пости орқали Қирғизистон Республикасидан юртимизга кириб келган ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан 14 кунлик карантин кузатувига олинган 175 нафар фуқарода касаллик аниқланмаганлиги боис, уларнинг ўз уйларига қайтиши учун рухсат берилди.
 
Мутасаддиларнинг хабар беришича, Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар дам олиш лагерида сақланган ушбу фуқароларнинг ҳеч бирида карантин даврида коронавирус аломатлари кузатилмаган. 14 кунлик изоляциядан сўнг улар тиббий текширувдан ўтказилди, махсус аппаратлар орқали лаборатор ва бошқа диагностик таҳлиллар олинди. Текширув ва таҳлиллар натижаларига кўра, уларнинг бирортасида ҳам касаллик аломатлари топилмади.
 
Карантин кузатувида бўлганлар учун зарур барча шароитлар яратиб берилди, уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари томонидан доимий кузатиб борилди. Андижон тумани ички ишлар бўлими ва ҳарбийлар томонидан узлуксиз назорат остида бўлди.
 
Карантиндан кузатилган фуқаролар Андижон, Фарғона, Наманган, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи шахслар бўлган.
 
Вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар кўмаги билан 127 нафар фуқаро махсус автомашиналарда ўз уйларига жўнаб кетган бўлса, 48 нафар фуқаро “Андижон” темирйўл вокзалидан махсус поезд орқали яшаш манзилларига кузатилди.