Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.05.2021 4744 Yangiliklar

 

Бугун, 27 май куни “UAT” МЧЖ, “Uzbekistan airways” АЖга қарашли объектларда “Зилзила ва ёнғин оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машиқида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, “UAT” МЧЖ ходимлари ва тегишли идора ва ташкилотлардан жалб этилган махсус техника ва мутахассислар иштирок этди.

Ўқув машқи бошланишидан олдин барча хизматлар ўзларининг куч воситалари билан саф тортиб, махсус техника воситалари шай ҳолга келтирилиб, уларнинг тайёргарлиги юзасидан савол-жавоблар, суҳбатлар ўтказилиб, ўқув машқлари ўтказилишига киришилди.

Махсус-тактик ўқув машқлари мобайнида масъул хизматлар тузилмалари шахсий таркибининг ҳаракатлари, бириктирилган махсус асбоб-анжом ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кўникмалари ҳамда тузилмаларни фавқулодда вазиятларда ҳамкорликда ҳаракати кузатиб борилди ва қониқарли баҳоланди.

Машқ якунида эса йўл қўйилган камчиликлар ва хатоларни бартараф этиш бўйича фикр алмашилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.