Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгашининг 41-йиғилиши бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.12.2021 5208 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 22 декабрь куни видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев иштирок этди.

Россия Федерацияси Транспорт вазири Виталий Савельев раислигида бўлиб ўтган тадбирда 2021 йилда амалга оширилган ишлар натижалари, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий ҳамда навбатдаги учрашувларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ўз нутқида йиғилиш иштирокчиларини МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгаши ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади. Ўзбекистон томони ташкилотга аъзо давлатлар билан транспорт алоқаларини ривожлантириш бўйича фаол ҳамкорликни амалга оширишга тайёр эканини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, вазир ўринбосари ўз нутқи давомида томонлар билан келишилган ҳолда МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгашининг навбатдаги сессияларини Тошкент шаҳрида ўтказилишини кўриб чиқишни таклиф этди.

Йиғилиш якунида томонлар 2030 йилгача бўлган даврда МДҲни иқтисодий ривожлантириш стратегиясининг биринчи босқичини (2021 - 2025 йй.) амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси бандлари ва 2030 йилгача бўлган даврда МДҲга аъзо давлатларнинг транспорт соҳадаги ҳамкорлигининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.