Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

МИЛЛИЙ ТАШУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.01.2025 216 Yangiliklar

Қуйидаги давлатларнинг рухсатнома бланкалари тақсимлаш шартлари (формула) асосида миллий ташувчиларга берилади:

 

Россия Федерациясининг – учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;

 

Полша Республикасининг – икки томонлама/транзит ва икки томонлама/транзит/ учинчи давлатга/дан (универсал) юк ташиш учун;

 

Озарбайжон Республикасининг – икки томонлама ва учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;

 

Латвия Республикасининг – икки томонлама/транзит/ учинчи давлатга/дан (универсал) юк ташиш учун.

 

Экспорт юклари ташувларини қўллаб-қувватлаш мақсадида

 

Литва Республикасининг – транзит юк ташиш учун рухсатнома бланкалари миллий ташувчиларнинг аризасига мувофиқ (экспорт божхона юк декларациясини тақдим этган ҳолда) берилади.

 

Литва Республикасининг – учинчи давлатга/дан юк ташиш учун рухсатнома бланкалари миллий ташувчилар аризасига асосан (халқаро товар-транспорт юк хатини тақдим этган ҳолда) берилади.