Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия" мулоқот форматининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.01.2025 298 Yangiliklar

Бугун, 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов Туркия Республикаси Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркия – Озарбайжон – Ўзбекистон ташқи ишлар, иқтисодиёт/савдо ва транспорт вазирларининг 2-уч томонлама учрашувида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

 

Учрашувда вазирлар кун тартибидаги мавзулар, жумладан, ташқи сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақавий транспорт тармоқларини ривожлантириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари юзасидан сўз юритдилар.

 

Туркия – Озарбайжон – Ўзбекистон ташқи ишлар, савдо/иқтисодиёт ва транспорт вазирларининг 2-уч томонлама учрашувининг якуний ҳужжати бўлган Анқара декларацияси қабул қилинди ва имзоланди.

 

Мазкур декларацияда транспорт ва минтақавий алоқалар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси белгиланган.