Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.05.2020 10780 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Д.Деҳқонов ва “Туркманавтотранспорт” Агентлиги раисининг ўринбосари Ж.Гараев  шунингдек, икки мамлакатнинг темир йўл ва тегишли идора ҳамда ташкилотлари раҳбарлари иштирокида видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, ушбу йўналишдаги мавжуд муаммолар хусусан, коронавирус пандемияси сабаб амалиётга жорий этилаётган чеклов чоралари муҳокама қилинди.   

“Туркманавтотранспорт” Агентлиги раисининг ўринбосари Ж.Гараев  Турманистон томони коронавирус инфекциясининг мамлакатга кириб келиши ва қўшни республикалар ҳудудига тарқалишининг олдини олиш юзасидан барча зарур чораларни кўраётганини таъкидлаб ўтди.

Айни пайтда Туркманистон чегараларини кесиб ўтувчи поезд ва юк машиналари учун Туркманбоши, Серхетяк, Гарабогаз, Фарап, Имамназар ва Серхетабат чегара пунктларида жами 6 та дезинфекцияловчи туннеллар ташкил этилган.

“Жорий ой охирига қадар Сарахс чегара-ўтказиш пунктида Эрон томони билан ҳамкорликда дезинфекция-фумигация мосламаларини фойдаланишга топширишни ва ушбу чегара-ўтказиш пункти орқали автомобиль ва темир йўл алоқаларни очишни режалаштиряпмиз”,-деди Ж.Гараев.  

Ўзбекистон томони Эрон ва Туркманистон ўртасида темир йўл ва автомобиль йўллари орқали транспорт алоқаларининг тезроқ тикланиши барча томонлар учун манфаатли эканлигини таъкидлаб ўтди.  

Давлатларимиз ўртасидаги қардошлик муносабатларини инобатга олган ҳолда,  Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари Д.Деҳқонов мамлакатлар ўртасида йўловчилар ташишни ташкил этиш йўналишидаги ишларни фаоллаштиришни таклиф қилди.

Учрашувда томонлар шунингдек, Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон - Уммон транспорт йўлагининг барча иштирокчилари билан Ашхобод битими бўйича ишларни фаоллаштиришга ҳам келишиб олдилар.