Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон транспорт вазири Қозоғистон Бош вазири билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.07.2021 6197 Yangiliklar

 

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин билан учрашди.

Томонлар транзит ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини, хусусан, юк ташиш ҳажмини кўпайтириш, темир йўл ва автомобиль транспортини ривожлантириш, йирик қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилдилар.

Икки мамлакат стратегик ҳамкорлиги бугун барча соҳаларда, жумладан, транзит ва транспорт соҳасида жадал ривожланмоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун транспорт-логистика салоҳиятини ошириш чораларини кўрмоқда.

2021 йил январь-май ойларида товар айланмаси 46 фоизга ошди ва 1,5 миллиард долларни ташкил этди. Қозоғистоннинг Ўзбекистонга экспорти 58,4 фоизга ўсди. Пандемияга қарамай, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида юк ташишнинг барча турлари кўпайган.

Фақатгина 2021 йилнинг биринчи чорагида контейнер ташувлари 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 57 фоизга ўсиб, 233,9 минг ЙФЭга етди. Жорий йилнинг 6 ойида автомобиль транспортида юк ташиш ҳажми 18 фоизга ўсди ва 1,3 миллион тоннани ташкил этди.

Томонлар шу йилнинг 29 июлидан ҳафтасига икки марта янги «Ақтобе - Нукус» рейсини очишга келишиб олдилар. Айни пайтда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳафтасига 32 рейс мавжуд.

Учрашув давомида томонлар йирик қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш - «Дарбаза - Мақтаарал» янги темир йўл линиясини қуриш, «Туркистон - Чимкент - Тошкент» тезюрар магистрал йўлини қуриш ва бошқа режаларни муҳокама қилдилар.