Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси орқали “Тошкент–Андижон” (1-босқич) пулли автомобиль йўлини давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш лойиҳасини (“Лойиҳа”) амалга оширишни режалаштирмоқда.
Лойиҳанинг 1-босқичи умумий узунлиги 171 кмни ташкил этиб, Тошкентдан Ангренгача бўлган автомобиль йўли ва Қамчиқ довонини лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олади. Лойиҳа концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 21 январда тасдиқланди.
Жаҳон банки кўмагида “Arup and Partner’s” (Буюк Британия), “PWC” ва “CMS Cameron” (Буюк Британия) консультантлар консорциуми Ҳукумат томонидан хусусий шерикни танлашга ёрдам бериш учун Лойиҳанинг маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган.
Ҳукумат тендерда ғолиб бўлган иштирокчини танлов асосида танлаш ва узоқ муддатли ДХШ битимини имзолашни режалаштирмоқда. Тендер ДХШ тўғрисидаги Қонунга мувофиқ икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқичда хусусий компаниялар дастлабки малакалашдан ўтиш учун ҳужжатларини топширади. Иккинчи босқичда дастлабки саралашдан ўтган компаниялар Лойиҳа бўйича техник ва молиявий таклифларини тақдим этадилар.
Автомобиль йўллари қўмитаси йўл қурилиш соҳасида ДХШ лойиҳаларида тажрибага эга бўлган барча қизиқувчиларни 2025 йил 21 апрель куни, Тошкент вақти билан соат 18:00га қадар дастлабки малакани саралаш босқичи учун ҳужжатларини топширишга таклиф этади.
Ариза топшириш бўйича кўрсатмалар ва малака талаблари ҳақида батафсил маълумот олиш учун дастлабки малака сўров (RFQ) ҳужжатига мурожаат қилинг. RFQ ҳужжати ушбу саҳифанинг охирида илова қилинади ва сўров бўйича ҳам жўнатилиши мумкин.
Лойиҳа маълумотлар базасига кириш (VDR), дастлабки малака ҳужжатларини топшириш ҳамда Лойиҳа ва RFQ бўйича ҳар қандай аниқлик киритиш учун қуйидаги алоқа маълумотлари орқали “Автомобиль йўллари қўмитаси” ва “Arup and Partner’s” (Бюк Британия), “PWC” (Ўзбекистон) ва “CMS Cameron” (Бюк Британия) консультантлар консорциуми билан боғланинг.
Arup, PwC ва CMS консорциуми — Лойиҳанинг бош маслаҳатчиси
uz_tar_tender@pwc.com
|
Автомобиль йўллари қўмитаси
avtoyul_invest@uzavtoyul.uz
Телефон: +998-71-268-9708
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти
dxshtender@imv.uz
Телефон: +998-71-203-50-50 (ички рақам 01921)
|