Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.01.2022 4916 Yangiliklar

 

2022 йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳамид Найирободий билан учрашди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди. Ҳар икки томон ҳам ушбу йўналишда ҳали фойдаланилмаган кенг имкониятлар мавжуд эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Хусусан, учрашув давомида томонлар Эрон ва Ўзбекистон ўртасида муқобил халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш, мамлакатларимиз ўртасида янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш, Эрон портлари имкониятларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашди.

Учрашув доирасида томонлар Ашхобод битими юзасидан ишчи қўмитанинг фаолиятини қайта тиклаш ва навбатдаги мажлисини ўтказиш бўйича таклифни илгари суришди. Шунингдек, элчи жаноблари Эрон томони Ўзбекистон ҳудудида транспорт инфратузилмаси соҳасидаги лойиҳалар бўйича тендерларда иштирок этишдан манфаатдор эканлигини қайд этиб ўтди.

Музокаралар якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар.