Бугун Ўзбекистон ва Латвия ўртасида транспорт соҳасидаги муносабатлар тобора чуқурлашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда.
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Латвия транспорт ва логистика соҳасидаги ишбилармонлар йиғилиши доирасидаги тадбирлар давомида икки мамлакат транспорт вазирликлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан қатор келишувларга эришилган эди.
Ушбу келишувларга мувофиқ айни дамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ҳудудий транспорт бошқармалари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Латвия Республикасида бўлиб турибти.
Ҳудудларда транспортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Азиз Хужанов бошчилигидаги делегация ишчи сафари давомида транспорт тизимини ривожлантиришда Латвия тажрибаси билан яқиндан танишмоқда.
23 ноябрь куни ишчи гуруҳ вакиллари Латвия транспорт вазирлиги давлат котиби ўриносари Ульдис Рейманис билан учрашди. Учрашувда ҳудудларда шаҳар жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, интеллектуал транспорт тизимларини маҳаллий шароитда қўллаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.