Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги жамоаси донорлик акциясида фаол иштирок этди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.12.2024 424 Yangiliklar

Донорлик шарафли ёрдам, мислсиз савоб ва хайрли тадбирдир. Баъзида кимдир учун бир томчи қон янги ҳаётни бахш этади.

 

3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида Республика қон қуйиш марказида ўтказилган навбатдаги беғараз донорлик акциясида Транспорт вазирлиги ҳамда Транспорт назорати инспекцияси ходимлари фаол иштирок этишди.

 

Мазкур акцияни ташкил қилишдан кўзланган мақсад тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож болажонларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилишдан иборатдир.