Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги тизимига ишга кириш очиқлик ва ошкоралик тамойилларига асосланган ҳолда амалга оширилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.12.2022 4350 Yangiliklar

 

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Транспорт вазирлиги ва унинг тизимидаги мавжуд вакант лавозимларни малакали кадрлар билан тўлдириш фақат очиқ танлов орқали амалга оширилмоқда.

 

2022 йил давомида вазирлик марказий аппаратидаги мавжуд вакант лавозимларга ўтказилган очиқ танловларнинг 33 нафар ғолиби билан меҳнат шартномлари тузилди.

 

Давлат фуқаролик хизматидаги бўш лавозимларга қизиқиш билдирган ҳар бир жисмоний шахс мазкур танловларда иштирок этиши мумкин.

 

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтиши, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши зарур.

 

Танловлар 3 босқичда ўтказилади:

 

- номзодларнинг аризаларини малака талаблари бўйича саралаш;
- тест синови;
- суҳбат босқичи.

 

Танловларнинг очиқ ва шаффоф ҳамда барча учун тенглик тамойили асосида ўтишини Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги назорат қилади.

 

Бугунги кунда вазирликда мавжуд 3 та вакант лавозим учун очиқ танлов жараёнлари суҳбат босқичи амалга оширилмоқда.