Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports” АЖ раҳбарияти Ўзбекистонда ҳаво транспорти соҳасида сайёҳларга кўрсатилаётган хизмат сифатини ўрганмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.07.2021 5825 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг топшириғига асосан, транспорт вазирининг маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ ва “Uzbekistan Airports” АЖ нинг қатор раҳбарлари келаётган йўловчилар ўртасида сўровнома ўтказиш ва ҳаво транспорти соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини ўрганиш мақсадида, Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига ташриф буюришди.

Сўровномада Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет эллик сайёҳлар иштирок этишди. Респондентлар авиачипталарни сотиб олиш учун онлайн хизматнинг қулайлиги ва самарадорлиги ҳамда онлайн парвозлар жадвалининг аниқлигини таъкидладилар.

Шу билан бирга, сўровнома кўрсатганидек, авиачипталарни сотиб олишнинг энг оммабоп усули авиакассалар ҳисобланади. Бундан ташқари, сўров иштирокчилари маълумот хизмати ва парвозлар тўғрисида маълумотни ўз вақтида тақдим этиш даражасини юқори баҳоладилар. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, сайёҳлар самолёт бортида тозалик даражаси ва кейтеринг хизмати (озиқ-овқат билан таъминлаш) тўғрисида аъло даражадаги шарҳлар қолдиришди.

Бундан ташқари, йўловчилар хизматлар сифатини ошириш бўйича аниқ тавсиялар беришди, хусусан, маҳаллий “duty free” да маҳсулотлар турини кўпайтириш ва аэропорт ходимларининг чет тилларини билиш даражасини ошириш масалалари кўтарилди.

Транспорт Вазирлиги ҳаво транспорти соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати билан боғлиқ онлайн сўровнома ўтказилаётганини яна бир бор эслатиб ўтади. Cўровномада иштирок этишни хоҳловчилар қуйида келтирилган QR-кодлар орқали унда қатнашиши мумкин: