Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Урганч халқаро аэропортини ДХШ модели бўйича модернизация қилиш ва бошқариш" лойиҳаси тендерининг RfQ босқичи якунланганлиги тўғрисида ХАБАРНОМА

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.12.2024 756 Yangiliklar

“Uzbekistan Airports” АЖ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда, “Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш” бўйича давлат-хусусий шериклик (“ДХШ”) лойиҳаси тўғрисида 2024 йил 1 августда эълон қилинган тендернинг малака ошириш сўрови босқичи (RfQ) якунланганлигини эълон қилади.

 

Барча тақдим этилган таклифлар пухта ўрганиб чиқилганидан сўнг, Идоралараро тендер комиссияси томонидан RfQ босқичидан ўтган иштирокчилар маъқулланди.

 

Ушбу босқичда жами 8 нафар компания иштирок этган бўлиб, улардан 5 таси кейинги босқич – ғолиб аниқланадиган Таклифлар сўрови (RfP) босқичига саралаб олинди.