Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

«Uzbekistan Airways» қишки таътил олдидан талабалар учун чегирма эълон қилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.12.2024 639 Yangiliklar

Авиакомпания ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун 2024 йил 23 декабрдан бошлаб, 2025 йил 7 январгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 % чегирма эълон қилди.

 

Чегирма давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади.

 

50% гача чегирмали авиачиптани Тошкентдаги Uzbekistan Airways Sales филиалида, унинг агентларидан Ўзбекистон ҳудудида ва booking.uzairways.com сайтида харид қилиш мумкин.