Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Туркманистонда денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар Транспорт вазирлари иштирокидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.08.2022 3788 Yangiliklar

 

Бугун Туркманистоннинг "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар Транспорт вазирларининг “Ашхобод жараёни: ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун” мавзусидаги Халқаро конференция ўз ишини бошлади.

 

Туркманистон ташаббуси билан БМТ шафелигида ўтказилаётган тадбирда 30 дан ортиқ давлатлар делегациялари, халқаро ва ихтисослашган ташкилотлар раҳбарлари, халқаро молия институтлари, банклар вакиллари иштирок этишмоқда.

 

Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делагация иштирок этмоқда.

 

Анжуманда БМТ томонидан ишлаб чиқилган тавсияларни амалга ошириш ҳамда минтақадаги ўзаро боғлиқликни кучайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилиниб, янги таклифлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.