Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ЕХҲТ ва Германиянинг Planungsbüro VAR+ бюроси вакиллари билан учрашув

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.12.2019 6240 Yangiliklar

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтнинг велойўлакларга бўлган эҳтиёжи ва йўлларнинг имконияти муҳокама этилди.

2018 йилда Германиялик мутахассислар илк бор Тошкентга келиб бу масалада ўрганишлар олиб боришган эди.

Шундан сўнг Planungsbüro VAR+ бюро ходимлари бир неча ой мобайнида ўз таҳлиллари ва бирламчи таклифларини ишлаб чиқишди.

Бўлиб ўтган учрашувда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Раҳманкулов ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси мутахассислари намойиш этилган таклифлар билан яқиндан танишиб, ўзаро суҳбат давомида велойўлакларни қуриш билан бирга ОТМ, идора ва ташкилотлар, вокзаллар, кўчалар, кўп қаватли уй-жойлар, метро бекатлари, ҳиёбонлар атрофига велотураржойлар қуриш, қурилажак велойўлларнинг болалар ҳаракати учун ҳам хавфсиз бўлиши шу билан бирга бу йўллар узлуксиз бўлишини таъминлаш лозимлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Шаҳар маркази тўлиқ велосипед ҳайдовчилари учун қулай бўлиши ҳар жиҳатдан муҳим. Қолаверса бу экология ва саломатлик учун ҳам жуда фойдали.

— "ЕХҲТ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг келишувига асосан бу ерда велойўллар қуриш концепцияси ва велошеринг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Биз бу борада ўз лойиҳамизни ишлаб чиқамиз ва ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан уни янада такомиллаштирамиз. Кузатишларимиз Ўзбекистонда велосипед ва автомобиль ҳайдовчилар ўртасида ўзаро ҳурматни шакллантириш кераклигини кўрсатди бу борада ҳам ўз таклифларимиз бор” - дейди, Planungsbüro VAR+ компанияси раҳбари Уве Петри.

Февраль ойида тақдим этиладиган лойиҳага бугундан старт берилди ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳманкулов бу борада ҳар қандай ёрдамга тайёрлигини маълум қилди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Германиянинг Planungsbüro VAR+ лойиҳалаштириш бюроси 2000 йилдан буён велокўчалар ва велошосселар қуриш билан шуғулланади.

Бюро мутахассислари Германиянинг Драйайх шаҳрида энг узун велокўчанинг лойиҳасини яратишган ва унинг қурилиш жараёнида иштирок этишган.