Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизими бўйича эълон

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.08.2021 5974 Yangiliklar

Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини тажриба-синовдан ўтказиш учун манфаатдор ташкилотларни жалб этиш
бўйича эълон

 

Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларни кузатиб бориш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 428-сон Қарорига асосан, “Электрон пломбалар орқали Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларнинг ноқонуний киришининг олдини олиш ҳамда ҳаракатланаётган товар
ва транспорт воситаларини сифатли божхона назоратини таъминлаш бўйича чораларни ўз вақтида кўриш имконини берувчи товар ва транспорт воситаларини кузатиш тизимини тест режимида жорий этиш” бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Электрон пломбалар бўйича тажриба-синов лойиҳасида қатнашадиган манфаатдор ташкилотлар томонидан қуйидаги шартлар амалга оширилиши лозим:

  1. Электрон пломбалар тизими хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан дастлабки босқичда беғараз асосларда (бепул 3 ойдан кам бўлмаган муддатга ёки 500 та транспорт воситаларида) синов тариқасида ишга туширилиши.
  2. Электрон пломбалар дастурий таъминоти ва сервер ёки бошқа қурилма билан таъминланиши (ДБҚда ўрнатилиши);
  3. Электрон пломбалар сони 50 (эллик) донадан кам бўлмаслиги лозим.
  4. Электрон пломба тизимини амалиётда фойдаланиш учун Давлат божхона қўмитаси ва манфаатдор ташкилотлар ўртасида тузилган шартнома талаблари асосида амалга оширилади.

Мурожаат ва таклифлар 2021 йил 25 август куни соат 18-00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат ва таклифларнинг келиб тушиш муддати Давлат божхона қўмитасида рўйхатга олинган кун ҳисобланади.

Таклифлар Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган техник талабнома (илова қилинади) асосида тақдим этилиши лозим.

Қўшимча маълумотлар олиш учун +99878 120-76-00 (ички рақам 53-35
ва 53-07)
телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 3 уй, индекс 100003.

 

Техник талабномани юклаб олиш