Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича семинар-тренинг ўтказилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.01.2025 184 Yangiliklar

Айни кунларда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда “Давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш дастури” лойиҳасини амалга оширмоқда. 

 

Мазкур лойиҳа доирасида бугун Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ва Корея давлат бошқаруви институти масъуллари иштирокида инсон ресурсларини бошқариш (HRM) моделини ишлаб чиқиш, бизнес жараёнлари реинжиниринги (BPR) таҳлилини ўтказиш, HRM ва BPR моделини синовдан ўтказиш, шунингдек, профессиографик таҳлил (job analysis) бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш дастури” номли Q-DEEP лойиҳаси Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, мамлакатимизда давлат хизматини модернизация қилишга кўмаклашиш, кадрлар салоҳиятини бошқариш ва ривожлантириш (HRM) бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, пилот вазирликларда бизнес жараёнларининг реинжинирингини (BPR) ўтказишга йўналтирилган.